ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Сўзи билан иши бир йигит

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Март 2016 Кӯришлар: 835
Печат

 

r murodovЖамият ҳаётини матбуотсиз тасаввур қилиш қийин. Матбуотни жамият кўзгуси ҳам дейишади. Матбаасиз эса, матбуотни тасаввур қилиш қийиндир.

11 март – Матбуотчилар байрами.

Бу кунни нишонлаш Тожикистон заминида ижод қилувчи матбуот ва матбаа ходимлари учун миллий қадриятлардан бирига айланган.

Биз бу миллий ва касбий байрамимиз арафасида ўз касбини ҳалол ва сидқан бажариб келаётган инсонлар фаолиятига бир қур назар ташлашни лозим топдик.

XXI аср - ахборот асри, деган ибора бот-бот эслатиб турилади.

Дарҳақиқат, шундай. Шундайлиги эса, кундалик ҳаётимиздан маълум. Одамлар бир соат олдин рўй берган воқеа-ҳодисалардан интернет тармоқлари орқали тезлик билан хабар топишмоқда. Бу прогресс.

Бироқ бу ҳодисаларнинг одамлар, хусусан, ёшлар онгига салбий таъсирини ҳам унутмаслик керак.

XXI аср - ахборот асри.

Ахборотдан маънавий озуқа олиш ҳам, ҳар хил туҳмату маломат тошларига йўғрилган ахборот жанги ҳам, шу прогресснинг кўринишидир, балки.

Жамиятда газетанинг роли тўғрисида, худди шу газета  саҳифаларида қайта-қайта гапирилган. Такрорлашга ҳожат бўлмаса керак.

Яхшиси матбуот байрами арафасида матбаа соҳасида анча йиллардан буён тер тўкиб меҳнат қилиб келаётган кишилар ҳақида  тўхталсак яхши бўларди…

Ражабмад Муродов «Шарқи озод» нашриётининг чопга тайёрлаш цехида меҳнат қилади.

Ражабмад - ўз касбининг устаси. Асосийси, яхши инсон.

Тожикистонда мавжуд полиграфлар орасида Москва полиграфия академиясини аъло баҳоларга битириб келган ва айни дамда етук мутахассис ҳам Ражабмад Муродовдир.

Матбуотчилар байрами арафасида Ражабмад билан суҳбатимиз қизғин тус олди.

Аслини олганда, иш юзасидан у билан ҳар кун суҳбатлашамиз.

Байрам муносабати билан уюштирилган суҳбатимиздан маълум бўлишича, Ражабмад кенг дунёқарашга эга бўлиши билан бирга, ажойиб сўз устаси, мумтоз адабиётимиз билимдони эканини ҳам билиб олдик.

-Нашриётимизда, замонавий технологияларни ўрнатиш, газета ва журналларимиз ҳар томонлама мазмунли ва сифатли чиқиши кераклиги ҳақида Ражабмад куйиниб гапиради.

-Мустақиллигимиз туфайли Тожик матбуоти ва нашриёти соҳасини дунёга манзур бўлаётганлигини Ражабмад мамнуният билан сўзлайди.

Ўзи ишлаётган корхона ва унинг ютуқлари ҳақида сўзлар экан, Ражабмад «Шарқи озод» директори Ёқуб Исмоилзоданинг хизматлари катта эканлигига алоҳида урғу беради.

Дарҳақиқат, сўнгги йиллар мобайнида Тожикистонда «Шарқи озод»  концернида катта ўзгаришлар рўй бераётир. Нашриётга қарашли майдонда ободончилик ишлари авж олган. Ҳар йилги Наврўзи ажам арафасида ниҳол, айниқса, манзарали арча дарахтлари ўтқазилиши, бекор қолган ерларни кўкаламзорлаштириш ишлари уюшқоқлик билан йўлга қўйилганлиги таҳсинга сазовор. Бу ердаги бунёдкорлик ишлари одамнинг баҳри дилини очади.

Республика Ҳукуматининг барча чақириқларига лаббай, деб жавоб берадиган Ражабмад Муродов каби ёшларимизнинг келажакда ўз соҳаларининг зукко мутахассиси бўлиб, замон талабларига жавоб бергувчи газета ҳамда журналлар чоп этилиши ва муштарийларга манзур бўлишига шубҳа йўқ.

Ражабмад Муродов сиймосида «Шарқи озод» ишчилари ва матбуот ходимларини, Тожик матбуоти куни ҳамда яқинлашиб келаётган Наврўзи олам билан муборакбод этамиз.

 

Танишув:

Ражабмад Муродов 1971 йил 17 сентябр куни Фархор ноҳиясининг Навобод қишлоғида туғилган.

Ноҳиядаги 13-ўрта умумтаълим муассасасида таҳсил олган. 1988-93 йиллар давомида Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳридаги Полиграфия академиясида олий маълумот соҳиби бўлган.

Илк фаолиятини 1993 йилда Тожикистон Республикаси Маданият вазирлигига қарашли 1-матбаада ҳарф териш цехининг бошлиғи сифатида бошлаган.

Ўн йил – 1995-2005 йиллар бадалида Россия Федерациясининг Тожикистондаги чегара қўшинлари таркибида шартнома асосида хизмат қилган. 2005 йилдан буён «Шарқи озод» нашриётининг чопга тайёрлаш цехи бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

«Тожикистон Республикаси Қуролли кучларининг ХХ йиллиги» медали билан тақдирланган.

Оилали,  тўрт нафар фарзанди бор.

Ўз мухбир.

Joomla блог