ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

СОҒЛИГИМИЗ – БОЙЛИГИМИЗ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 16 Январ 2016 Кӯришлар: 1190
Печат

 

soglikРеспубликамиз Президенти, Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон раҳнамолигида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бугунги кунда ўз самарасини бермоқда.

Шунингдек, бизнинг Панжакент ноҳиямиз марказий шифохонасида ҳам тиббий хизматнинг сифат ва самарадорлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда ушбу 370 ўринли шифо масканида 13та бўлим ҳамда клиник ва биохимик лабораториялар фаолият юритмоқда. Бу ерда бир қанча малакали шифокорлар ва ҳамширалар мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмоннинг ўтган 2015 йилнинг 23 январида Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратиб ўтганлигидан мамнун ҳолда, бор маҳорату билимларини ишга солиб, халқимизнинг соғлом ҳаёт кечиришларини таъминламоқда. Шифохонамизда беморларга аниқ ташхис қўйиш ҳамда даволашда энг замонавий тиббиёт ускуналаридан фойдаланиляпти ва беморларга "Форма 600" ҳисобидан дори-дармонлар берилаётир. Тез ёрдам машиналаримиз кечасию кундузи ишлаб турибди. Бундан ташқари, шифохонамизда  шарт-шароитлар етарли бўлиб, барча палаталар замонавий телевизор ва мебеллар билан жиҳозланган. Жумладан, люкс палаталар ҳам ташкил этилган.

Бир сўз билан айтганда, аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, уларга кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш сифати босқичма-босқич ошиб бормоқда. Бу ерда меҳнат қилаётган малакали шифокору қўли енгил ҳамшираларнинг хизматларидан эса, беморлар жуда мамнун. Шифохонамиз ходимлари фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш, беморларга шифо улашиш баробарида уларнинг оилаларига бахт ва қувонч ҳам ато этишмоқда.

Биз тиббиёт ходимлари беморлар дардига малҳам бўлиш учун ҳар тарафлама ўз маҳоратимизни ишга соламиз. Бу борада Давлатимиз раҳбари, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмоннинг бевосита тиббиёт соҳасига қаратаётган бугунги эътибори биз учун катта кўмакдир.

Модомики шундай экан, мамлакатимизда инсон саломатлигини асраш устувор вазифа сифатида ҳаётга тадбиқ этилаётган бир пайтда бу борадаги саъй-ҳаракатлар ҳар бир тиббиёт ходимини янада фаолликка ундайверади. Қолаверса, Президентимизнинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя хусусида олиб бораётган сиёсатини доимо қўллаб-қувватлаймиз ва бу бизнинг соғлиқни сақлаш моделимизда ўз ифодасини топиб бораверади.

 

Юсуфжон ХЎЖАМОВ,

Панжакент ноҳияси марказий касалхонаси шифокори.

Joomla блог