ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Ибодулло ҚУРБОНИЁН: - БИЗ ҲАМ ОДАМЛАР ОРАСИДАМИЗ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 19 Январ 2017 Кӯришлар: 1599
Печат

 

i qurboniyon 2017Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Стандартизация, метрология, сертификация ва савдо назорати агентлиги - «Тожикстандарт» раҳбарияти ўз матбуот анжуманини оммавий ахборот воситалари ходимларини ўтган йил давомида бозорлар, савдо марказлари ва чегара постларидан мамлакатимизга киритилаётган истеъмол муҳлати ўтган ҳамда сифат талабларига жавоб бермаслиги сабабли мусодара этилиб,

агентлик омборига келтирилган маҳсулотларни кўрсатишдан бошлади

Шундай қилиб, 2016 йил давомида агентлик томонидан сифат, хавфсизлик ва тамғалаш нуқтаи назаридан  стандарт талабларига жавоб бермайдиган 2404 тонна гўшт маҳсулотлари, 715 тонна ўсимлик мойи, 16 тонна макарон маҳсулотлари, 26646 дал спиртли маҳсулот, 34746 тонна спиртсиз ичимликлар, 634 тонна қандолат маҳсулотлари, 24 тонна сут маҳсулотлари, 160 тонна консервалар, 583 тонна чой, какао, қаҳва, 253 тонна қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари, 20 тонна мева-ю сабзавот ва бошқа маҳсулотлар стандарт талабларига жавоб бермаслиги учун белгиланган тартибда мазкур маҳсулотларни олиб келадиган тадбиркорларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган.

 Шундай бўлса-да, бугунги кунда ҳам истеъмол бозорида учраб турадиган турли сифат талабларига жавоб бермайдиган, истеъмол муддати ўтиб кетган ва шунга ўхшаш муаммоларни кўтарган журналистларга жавобан:

- Биз ҳам одамлар орасидамиз ва нафақат маҳсулот сотиб олиш мақсадида, балки истеъмол бозорини ўрганиш, савдога чиқарилган маҳсулотларнинг ҳолати ва сифати билан яқиндан танишиш учун ҳам ҳар ҳафта пойтахт бозорларини кўздан кечирамиз. Шундан сўнг, «Тожикстандарт» агентлиги бошқарма ва бўлимларига мавжуд муаммолар юзасидан тезда чора кўришлари ёки бўлмаса сифатсиз маҳсулотларни савдодан олишлари борасида топшириқлар берамиз, - деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Стандартизация, метрология, сертификация ва савдо назорати агентлиги - «Тожикстандарт» директори Ибодулло Қурбониён.

Зуҳриддин Умаров,

«Халқ овози».