ИҚТИСОД

ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУБОРАК ЙИЛИ

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 532
Печат

 

tursunzoda 2017-Жорий 2017 йил Турсунзода шаҳри меҳнаткашлари учун муборак келди, - дея бошлади Турсунзода шаҳар раиси Сижоуддин Саломзода журналистлар ҳузурида қилган чиқишини. -Зеро, халқаро Наврўз байрами тантаналарини халқимиз Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали  Раҳмон билан бирга нишонлади.

У қувончли лаҳзалар меҳнаткашларимизни кўтаринки руҳда, самарали меҳнат қилишга ундади.

Шунинг учун ҳам, амалдаги йил Турсунзода шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти тарихида муборак йил бўлиб қолади.

Давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи давлат бюджетининг даромад қисми ижроси, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш йўлида зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқди.

Ҳисобот даврида шаҳар бюджети 82, маҳаллий бюджетнинг даромад қисми эса, 80 фоизга ижро этилди.

Маҳаллий бюджетнинг харажат қисми ижроси 78 фоизга таъминланди. Ўтган даврда ҳокимият ва давлат бошқаруви соҳаси 73,1, маориф 77,8, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш 75,6, ижтимоий суғурта 75,2, турар жой ва коммунал хўжалиги 93,6, маданият ва спорт 87,1, қишлоқ хўжалиги 78,5, транспорт соҳасига 71,4 фоиз маблағ ўтказилди.

Йилнинг биринчи ярмида 795 нафар ишсиз қайдга олиниб, уларнинг 301 нафари турли соҳаларда мавсумий ҳамда доимий иш жойлари билан таъминланди. Айни пайтда шаҳар аҳолисининг 14 минг 635 нафари меҳнат муҳожири сифатида ҳисобга олинган. Турсунзода шаҳрида 21 минг 548 нафар нафақахўр истиқомат қилади. Улар нафақаларини тўлаш 38 миллион 992,3 сомонийни талаб этади. Ҳозиргача бу вазифа тўлиқ уддаланган.

Хўжалик юритишнинг барча шаклларида 126,2 миллион сомонийлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган бўлиб, унинг 96,8 сомонийси - ўсимликшунослик, 29,4 сомонийсини эса, чорвачилик маҳсулотлари ташкил этади.

Шаҳар раиси келтирган далилу рақамларнинг гувоҳлик беришича, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида айрим камчиликларга йўл қўйилган. Чунки ўтган даврда 239,4 миллион сомонийлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61,8 сомонийга камдир.

Ижтимоий тараққиёт ва жамият билан алоқа қилиш соҳаларида ҳам ривожланиш кўзга ташланади.

Турсунзода шаҳрида 138та таълим муассасаси фаолият юритиб, шуларнинг 125таси умумий таълим муассасаларидан иборатдир. Ўқувчиларнинг умумий сони 58 минг 989 нафарга тенг бўлиб, 4 минг 935 нафар ўқитувчи уларнинг таълим-тарбияси билан машғулдир.

Ҳозирги пайтда шаҳар ҳудудида тўртта: тиббий, хусусий тиббий, педагогик, металлургия коллежлари ва битта металлургия лицейи амал қилаётган бўлиб, улардан соҳавий малакали кадрлар етишиб чиқмоқда.

Шаҳар аҳолисига шу кунларда 5та даволовчи касалхона, 21та хусусий ташхис-табобат клиникаси, битта саломатлик маркази, 28та қишлоқ саломатлик маркази ва 50та саломатлик нуқтаси тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш мақсадида шаҳар маҳаллий бюджетидан ёқилғи сотиб олиш учун 302 минг сомоний, озиқ-овқат хариди учун эса, 270 минг сомоний ажратиш кўзда тутилган бўлиб, йилнинг иккинчи ярмида маблағ билан таъминланади…

Матбуот конференцияси сўнгида Турсунзода шаҳар раиси Сижоуддин Саломзода журналистларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нарх-навоси, геран етиштиришни қайта тиклаш, чорвачиликнинг аҳволи, шаҳар бюджетининг бажарилмаслик сабаблари билан боғлиқ бир қатор саволларига жавоб берди.

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

"Халқ овози".

Joomla блог