ИҚТИСОД

ХАЛҚАРО САВДО-САНОАТ МУНОСАБАТЛАРИ

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 09 Феврал 2017 Кӯришлар: 1793
Печат

 

sharif said 2017Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатасида матбуот конференцияси бўлиб ўтди. Унда Савдо-саноат палатаси раиси Шариф Саид иштирок этиб, журналистларга палатанинг 2016 йил иккинчи ярим йилида амалга оширган ишлари хусусида ҳисобот берди.

Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўтган йилнинг иккинчи ярим йилида хорижий давлатлар  билан савдо ва сармоя ўтказиш

борасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтириш мақсадида Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон ва Қозоғистон давлатларида сафарда бўлиб, унинг доирасида бир қатор савдо, тижорат ва сармоя ўтказиш халқаро форумларида иштирок этиб, ўша мамлакатлар савдо-саноат палаталари ва ширкатлари раҳбарлари билан самарали учрашувлар ўтказган.

Матбуот конференциясида таъкидланишича, ҳисобот даврида Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ва ёки унинг ёрдамида ҳамкорликка доир 14та битим хорижий ширкатлар, Россия, Полша, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Беларус ва Ўзбекистон каби мамлакатлар савдо-саноат палаталари ва тегишли идоралари билан имзоланган. Бу эса, Савдо-саноат палатасининг халқаро ҳамкорликлар даражаси кенгайишига сабаб бўлган.

- 2014-2020 йиллар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ва саноат тараққиётини қўллаб-қувватлаш даври, дея эълон қилинган. Шу боисдан ҳам, Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг асосий иш режаси экспорт иқтидорини ошириш, турли йўналишдаги савдо мутахассисларини тайёрлаш дастурини амалга татбиқ этиш, ташқи бозорларда тадбиркорларни ҳимоялаш ҳамда бизнес-форум ва кўргазмаларни ўтказишга қаратилган, - деди Шариф Саид.

Матбуот конференцияси сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

 

Г. Сотиболдиева,

«Халқ овози».