ИҚТИСОД

СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАРГА ТАЛАБ КАМАЙГАН

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 09 Феврал 2017 Кӯришлар: 1700
Печат

 

shavkat bobozoda 2017-2016 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми мамлакатимизнинг йирик корхоналари, жумладан "Тожикистон-Хитой тоғ саноати ширкати", "Хуаксин Ғайюр Суғд цемент", "Анзоб", "Анзоб металлургия ширкати", "Жунтай моҳир цемент", "ТалКО ресурс", "САНТ" , "Кока-Кола нўшокиҳои Тожикистон" МЧЖлари, "Норд Азия металл", "СТС-Иншоот" ЁҲЖлари, "Тож Чайна" МЧЖ ҚК, "Зарафшон" ҚК ва бошқалар ҳисобидан

2,8 миллиард сомонийга кўпайган,-деди Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазири Шавкат Бобозода вазирликнинг ўтган йил якунларига бағишланган матбуот конференциясида.

Вазирнинг сўзларига кўра, ўтган йил давомида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши барча соҳаларда таъминланиб, жумладан, тоғ маъданлари саноатида 179,3 фоиз, қурилиш материаллари-136,8, енгил саноатда-159,4, кўмир қазиб олиш -115,7, машинасозликда-113,8, нефт ва газ саноатида 104,6, озиқ-овқатда 106,1, энергетикада-106,6, пахта тозалаш корхоналарида-98,9 ва полиграфия саноатида 78,2 фоизга етказилган.

Оммавий ахборот воситалари вакилларидан бирининг: йилдан-йилга юртимизда фойдаланишга топширилаётган янги корхоналар сони ортиб бормоқда, лекин шунга қарамасдан уларнинг кўпчилиги кўп ўтмай, ўз фаолиятларига нуқта қўйишмоқда.  Бунинг сабаби нимада?-деган саволига Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазири қуйидагича жавоб қайтарди:

-Албатта, биз ҳам оммавий ахборот воситаларида  фаолиятимизга доир эълон қилинадиган материалларни ўқиб борамиз. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Масалан, ўша сиз айтаётган фаолиятини тўхтатган корхоналар мавсумий саналади. Бунга мисол тариқасида чанқоқликни қондирувчи ичимликлар, Янги йил совғалари ишлаб чиқарадиган ва шунга ўхшаган корхоналарни санаб ўтиш мумкин. Улар, ҳақиқатдан ҳам, маълум бир вақтда фаолият кўрсатиб, маҳсулотларига бўлган талабнинг камайиши билан ишлаб чиқаришни тўхтатади.

Кейинги бир-икки йил давомида мамлакатимиз бўйлаб, спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш ҳажмининг камайганлиги сабабини сўраган журналистларга, вазир жавоби  шундай бўлди:

- Ҳақиқатдан ҳам, кейинги йилларда истеъмолчиларнинг спиртли ичимликларга бўлган талаби камайиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида бу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келади. Бунинг  асосий сабаби эса, республикамиздаги тўйларнинг Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида тантаналар, маросимлар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни доирасида ўтаётганлигидир. Ўзингиз ўйлаб кўринг, олдин бир тўйни ўтказиш учун қанча спиртли ичимлик кетарди-ю, ҳозир қанча? Биргина шунинг ўзи ҳам, спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келди.

Зуҳриддин УМАРОВ, "Халқ овози".