НАЗМ

ҲЕЧ КИМ ТУШУНМАС...

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 12 Феврал 2016 Кӯришлар: 900
Печат

 

n solievБошингга дард тушса, ўзинг биласан,

Бошқалар сезмайди, бағринг тиласан,

Баъзида йиғлайсан, баъзан куласан,

Сени ҳеч ким тушунмас, тушунмайдилар!

 

Ҳаётда онасиз қувонч кўрмайсан,

Кўрганинг ғам-азоб, шодон юрмайсан,

Отангу онангсиз меҳр кўрмайсан,

Сени ҳеч ким тушунмас, тушунмайдилар!

Ким учун хордирсан, дилинг тиғлайсан,

Меҳрга зор бўлиб, қон-қон йиғлайсан,

Дунёдир кўзга тор, тинмай бўзлайсан,

Сени ҳеч ким тушунмас, тушунмайдилар!

 

СОҒИНДИМ

Оҳ, дунё шундай экан, кўниб яшайман,

Пешонага ёзганини кўриб яшайман,

Сизга жаннатларни сўраб яшайман,

Онажоним, сизни соғиндим, нетай?!

Қидираман сизнинг изларингизни,

Соғинаман ҳар дам кўзларингизни.

Қайдан топай энди сўзларингизни,

Онажоним, сизни соғиндим, нетай?!

Сизсиз яшаш қийин, куйиб-ёнаман,

Кўргим келар сизни, қандай тонаман,

Дийдорингиз қўмсаб, оҳ, гирёнаман,

Онажоним, сизни соғиндим, нетай?!

Овозингиз соғингандим, соғинаман,

Ўғлим, деган сўзингиздан мен қонаман,

Юзингизни кўролмайин, оғринаман,

Онажоним, сизни соғиндим, нетай?!

Насимжон Солиев.

Joomla блог