НАЗМ

ИККИ МИЛЛАТ АРДОҒИДА…

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 10 Май 2018 Кӯришлар: 2121
Печат

 

a navoiy va a jomiy 2018Самарқанд шаҳрининг Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида ўзбек ва тожик адабиётининг икки буюк мутафаккири – Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали ўрнатилиши муносабати билан ёзилган шеър

Пайкари ду шоиру олим қад афрохт,

Сўлим эрди-ку, сўлимроқ бўлди бу боғ.

 

Сўз бобида моҳир Абдураҳмон Жомий,

Султони сухан аст Алишер Навоий.

 

Бири Самарқандда олганди таълим,

Дигаре раҳнамо шуд устод-муаллим.

 

Бири олим эди, шоир ҳамда пийр,

Дигаре шогирд асту шоир ҳам вазир.

 

Дўстиро муҳтарам дониста аз азал

Икки тилда ёзди алар шеъру ғазал.

 

Икки тилда муламмаъни ёзишдилар,

Дар боби назм гуфтаанд ширу шакар.

 

Бири айтди: «Ба форсий сўзласам…» деб,

Дигареро «Турку тожикам…» шуда зеб.

 

Авлодлар айлаб аларни эҳтиром,

Пайкара сохтаандаш - олимақом.

 

Бошу қош бу ишда ҳоким Жўра Туроб

Даст бизад рўзу шаб ба ин кори савоб.

 

Эътибор ёфтанд ин ҳиротий родмардон,

Икки миллат ардоғида топдилар шон.

 

Дар симои сарварони ду кишвар,

Дўстлик қудратини кўрди аҳли башар.

 

Пайкара шуд рамзи дўстий бегумон,

Шод гаштаанд ўзбекону тожикон.

 

Бошад, дўстии ин ду миллат зинда бод!

То қиёмат ушбу дўстлик поянда бод!

 

Шеър битмиш қувониб Аслиддин Қамар,

Дўстиро мадҳ карда тарзи ширу шакар.

 

Аслиддин ҚАМАРЗОДА,

Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Самарқанд Давлат университети ўқитувчиси, Турон Фанлар академияси академиги.