НАЗМ

ЮРТИМГА БАХТ ОЛИБ КЕЛГИН, ЯНГИ ЙИЛ!

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 28 Декабр 2017 Кӯришлар: 964
Печат

 

muslima ulmaszoda 2017Ҳаёт ишкомидан янги бир шингил

Узгандай яйрайди фархунда кўнгил,

Меҳмон кутгандайин саришта манзил,

Меҳмон бўлиб тезроқ келгин, Янги йил!

 

Йўқ, йўқ, меҳмон эмас, мезбон бўлиб кел,

Дарёдил халқимга уммон бўлиб кел,

Бахт, деган карвонга сорбон бўлиб кел,

Юртимга бахт олиб келгин, Янги йил!

 

Бир кўргин, ўзгача тус олган ўлкам,

Диёрим қўрғони унда мустаҳкам,

Элга бахт бермоғин боғлаброқ маҳкам,

Юртимга бахт олиб келгин, Янги йил!

 

Сен билан қувончга тўлсин дилимиз,

Бундан ҳам нурафшон бўлсин йўлимиз,

Баланд келаверсин доим қўлимиз,

Юртимга бахт олиб келгин, Янги йил!

 

Ҳар бир ватандошим омади кулсин,

Ҳар фарзанд сахий ва ҳимматли бўлсин,

Ҳар битта хонадон шодликка тўлсин,

Юртимга бахт олиб келгин, Янги йил!

 

Бу юртда яшайди азалдан буён,

Тожигу ўзбеклар бирга ёнма-ён,

Бизнинг Пешвомизга тан берган жаҳон,

Юртимга бахт олиб келгин, Янги йил!

 

Бу Ватан ўғлони - элнинг тиргаги,

Ялтирар қизларин тилла зираги,

Ўлмасзоданинг ҳам шудир тилаги,

Юртимга бахт олиб келгин, Янги йил!

 

Муслима ЎЛМАСЗОДА, Жаббор Расулов ноҳияси.

**


 

ТАБАССУМ ҚИЛ…

Банкда пулинг куйганда ҳам,

 

Хотин қовоқ уйганда ҳам,

Гоҳ жонингдан тўйганда ҳам,

Табассум қил, кулгин, бўтам!

Қўйинг қўзи берганда ҳам,

Солиқчилар келганда ҳам,

Дўхтир боқиб…турганда ҳам,

Табасссум қил, кулгин, бўтам!

ГАИ йўлинг тўсганда ҳам,

Ҳужжатларинг титганда ҳам,

Жаримасин битганда ҳам,

Табассум қил, кулгин, бўтам!

Танобчилар сарсон қилса,

Ваъдани қоп-вагон қилса,

Чўзсанг…ишинг осон қилса…

Табассум қил, кулгин, бўтам!

Замонага бўл ҳамнафас,

Бўлмай десанг, гар хору хас,

Шошма, гапим бўлма деб, бас,

Табассум қил, кулгин, бўтам!

Бугун байрам бир баҳона,

Айтдим қўйдим-да, дўстона,

Қандай гўзал бу замон-а,

Табассум қил, кулгин, бўтам!...

Эгамназар СОҲИБНАЗАРОВ,

Деваштич ноҳияси.

 

Joomla блог