НАСР

Ҳаёт ва йўл

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 13 Октябр 2016 Кӯришлар: 889
Печат

 

hayotҲаёт ва йўл. Бу икки сўз бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Ҳаёт йўли қийинчиликлардан, пасту баландликлардан иборат ва буларга тоқат қилиш лозим. Ёзувчи Анвар Аҳмаднинг таъбирича, «инсонга нохосдан келган муаммо ёки дард ундан истиғфор талаб қилади, кимки буларга сабр қилса, Аллоҳ таоло ажр мукофот беради».

Ўзингиз бир ўйлаб кўринг-а, ҳаётимиз бир хилда ўтаверса, эслашга лойиқ дақиқалар бўлармикан? Оддийгина ҳаётимиздан мисол келтирсак…

Деҳқон ердан яхши ҳосил олиш учун кеча-кундуз тер тўкиб қора меҳнат қилади. Ҳосил етишиб, лаззатли мева ва сабзавотларни кўриши билан қилган меҳнати, чеккан заҳматлари зое кетмаганлиги унга роҳат бағишлайди.

Устозларимиз бизни илмли бўлишимиз учун қанча ранж чекишади. Биз улғайиб, яхши инсонлар бўлиб етишсак, уларнинг қалблари фахр туйғуси билан тўлади ва чеккан заҳматлари бир зумда ёдларидан кўтарилади.

Юқорида ҳаётни йўлга ўхшатишимнинг ўз сабаби бор. Баъзилар йўлида тўғри кетишга ўрганади ва олдидан чиққан биринчи тўсиқдан ўтишда анча вақт андармон бўлиб қолиб кетишади ва шу билан бирга ўзларининг қимматбаҳо вақтларини йўқотишаётганини тушунишмайди.

Дарҳақиқат, маърифатли кишилар бундай тўсиқларни осон енгиб ўтишади.

Ёзган сатрларимга шунчаки эмас, балки, эслатма сифатида қарашингизни хоҳлардим. Ҳаёт йўлларингиз текис ва нурли бўлишини истаб қоламан.

 

Озода Муродова, Рўдакий ноҳияси.

Joomla блог